Узбекистон тарихи: III жилд
Müəllif | |
---|---|
Nəşr olunduğu il | 2023 |
Elm sahəsi | Tarix |
Nəşriyyat | Ozbekiston |
Nəşr yeri | Тошкент |
. Узбекистон тарихи: III жилд. Тошкент, Ozbekiston, 2023.
«Ўзбекистон тарихи»нинг III жилдига Ўзбекистоннинг У-Х1 асрлар тарихига оид ёзма манбаларда қайд этилган маълумотлар киритилган. У-Х1 асрлар Марказий Осиёда сиёсий ва этник жараёнлар фаоллашган бир давр бўлиб, тарихий воқеалар нафақат маҳаллий, балки қўшни мамлакатларнинг олимлари эътиборидан ҳам четда қолмаган. Айни пайтда ушбу юз йилликлар исломдан олдинги маҳаллий халқларнинг тилларида (суғд, хоразмий, бақтрий (бахтарий), қадимги
турк) ёзилган маълумотларнинг етиб келгани билан ҳам муҳимдир. Шу сабабли жамланманинг ушбу жилдидаги ёзма манбалар географик қамрови, тил ва мафкуравий жиҳатдан хилма-хиллиги билан ажралиб туради.